Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари харидини оширмоқчи

Россия ва Ўзбекистон 2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат савдосини 20 фоизга оширади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари импортини янада оширишдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Патрушев ўзбекистонлик ҳамкасби Жамшид Ходжаев билан учрашувда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Россия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик шериклардир. 2024 йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари айланмаси 20 фоизга ошди. Жорий йилда ҳам ижобий динамика давом этмоқда. Ўзбекистон бозори экспортчиларимиз учун жуда истиқболли деб ҳисоблаймиз. Биз кунгабоқар ёғи, қандолатчилик, дон ва чорвачилик маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтиришга тайёрмиз”, — деди Патрушев.
Уларнинг таъкидлашича, 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлар шакар, кунгабоқар ёғи, қандолат каби маҳсулотлар, болалар овқатлари бўлган.

“Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари импортини янада оширишдан манфаатдор, уларни тўсиқсиз олиб кириш учун барча зарур шароитлар яратилган”, — деди Россия бош вазири ўринбосари.

Денис Мантуров Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганини айтди
Новосибирскда Ўзбекистон маҳсулотлари савдо бозори очилди — тафсилотлар