TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли опера хонандаси ва саёҳатчи Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқмоқчи, дея хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.
Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади
© Посольство России в Узбекистане
“Таниқли хонанда ва велосипедчи Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги, мустаҳкам дўстлик ва Марказий Осиё халқларининг фашизмга қарши курашга қўшган ҳиссаси шарафига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳудудларини кесиб ўтиб, 3,8 минг километр масофани босиб ўтишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади
© Посольство России в Узбекистане
Шеров ўз сафари доирасида муҳим тарихий обидаларни зиёрат қилишни, 9 май куни Москвада ўтказиладиган тантаналарда қатнашадиган фахрийларга эсдалик совғаларини топширишни режалаштирмоқда.