Ғалабанинг 80 йиллиги: ўзбекистонлик хонанда Тошкентдан Москвага велосипедда йўл олмоқчи
12:17 11.03.2025 (янгиланди: 12:25 11.03.2025)
© Посольство России в УзбекистанеХурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади

© Посольство России в Узбекистане
Oбуна бўлиш
Хурсанд Шеров 3,8 минг километр масофани босиб ўтишни режалаштирмоқда.
TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли опера хонандаси ва саёҳатчи Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқмоқчи, дея хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.
© Посольство России в УзбекистанеХурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади

Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади
© Посольство России в Узбекистане
“Таниқли хонанда ва велосипедчи Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги, мустаҳкам дўстлик ва Марказий Осиё халқларининг фашизмга қарши курашга қўшган ҳиссаси шарафига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳудудларини кесиб ўтиб, 3,8 минг километр масофани босиб ўтишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
© Посольство России в УзбекистанеХурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади

Хурсанд Шеров Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Москвага велосипедда йўлга чиқади
© Посольство России в Узбекистане
Шеров ўз сафари доирасида муҳим тарихий обидаларни зиёрат қилишни, 9 май куни Москвада ўтказиладиган тантаналарда қатнашадиган фахрийларга эсдалик совғаларини топширишни режалаштирмоқда.