Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Украина АҚШ ёрдами билан ҳам омон қолмаслигини маълум қилди

АҚШ президенти бу можаро рўй бермаслиги кераклигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Украина “омон қолмаслиги мумкинлигини” маълум қилди. У бундай фикрни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида билдирди, дея ёзади РИА Новости.
Оқ уй раҳбаридан агар АҚШ ёрдам беришни тўхтатса, Украинанинг эҳтимолий нобуд бўлиши ташвишга солиши ёки солмаслиги сўралди.
“Украина ҳар қандай ҳолатда ҳам омон қолмаслиги мумкин <...> Иккинчидан, бу уруш рўй бермаслиги керак эди, шу сабаб буни ҳозир тугатмоқдамиз”, - деди АҚШ етакчиси.
Аввалроқ хорижий ОАВ АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам ва разведка маълумотларини беришни тўхтатиб қўйгани ҳақида ёзганди. Буни кейинчалик АҚШ расмийлари тасдиқлади. Оқ уй Киев тинчлик ўрнатишга бўлган иродасини кўрсатган тақдирда ёрдам қайта тикланишини маълум қилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп нега Украинадаги можарога барҳам беришни истаётгани ошкор этилди