https://sputniknews.uz/20250307/aqsh-ukrainaga-suniy-yoldosh-malumotlarini-berishni-toxtatdi-48285951.html
АҚШ Украинага сунъий йўлдош маълумотларини беришни тўхтатди
АҚШ Украинага сунъий йўлдош маълумотларини беришни тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу фотосуратлар украиналик фойдаланувчилар учун асосий сунъий йўлдош тасвирлари базаси бўлган. 07.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-07T16:25+0500
2025-03-07T16:25+0500
2025-03-07T16:30+0500
ақш
украина
россия
разведка хизмати
марказий разведка бошқармаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1401/70/14017021_0:962:2048:2113_1920x0_80_0_0_32b6475ea213c376e2a6dcf264553dbf.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. АҚШнинг "Maxar Technologies" аэрокосмик компанияси украиналик фойдаланувчиларни сунъий йўлдошдан олинган суратларни кўриш ҳуқуқидан маҳрум қилди, деб ёзмоқда “Украина ҳарбий портали” нашри.Украинанинг “Киберборошно” ҳамжамияти улар энди сунъий йўлдош разведкасига маълумотлари базасига кириш имконига эга эмаслигини таъкидлади.Хабарда айтилишига кўра, "Maxar Technologies" шу кунга қадар Украина ҳукумати ва хусусий фойдаланувчилар учун сунъий йўлдошдан тижорий тасвирларнинг асосий етказиб берувчиси бўлган.Шу ҳафта Ғарб ОАВлари Қўшма Штатлар Украина билан разведка маълумотларини алмашишни тўхтатгани ҳақида хабар тарқатди, буни Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклифф тасдиқлади. Шу билан бирга, Вашингтон ўз иттифоқчиларининг Киев билан разведка маълумотларини алмашиш имкониятини тўсиб қўйган.Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украинага барча турдаги ҳарбий ёрдам етказиб беришни тўхтатди. Пентагон маълумотларига кўра, ушбу буйруқ 4 март куни Москва вақти билан 02:00 да кучга кирди. "Fox News" хабарига кўра, бу президент Доналд Трамп Киев тинчлик музокараларига содиқ деган қарорга келгунига қадар давом этади.
https://sputniknews.uz/20250304/aqsh-ukraina-harbiy-yordam-toxtatish-48233589.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1401/70/14017021_0:770:2048:2305_1920x0_80_0_0_c8961ca2ed6a8e0d33265d2401a02ba4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, украина, россия, разведка хизмати, марказий разведка бошқармаси
ақш, украина, россия, разведка хизмати, марказий разведка бошқармаси
АҚШ Украинага сунъий йўлдош маълумотларини беришни тўхтатди
16:25 07.03.2025 (янгиланди: 16:30 07.03.2025) Ушбу фотосуратлар украиналик фойдаланувчилар учун асосий сунъий йўлдош тасвирлари базаси бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. АҚШнинг "Maxar Technologies" аэрокосмик компанияси украиналик фойдаланувчиларни сунъий йўлдошдан олинган суратларни кўриш ҳуқуқидан маҳрум қилди, деб ёзмоқда “Украина ҳарбий портали” нашри.
"Компаниянинг изоҳ беришига кўра, маълумотларни тақдим этишни Вашингтон томонидан тақиқлаб қўйилган. Бу АҚШ ҳукуматининг Украинага разведка маълумотларини тақдим этишни тақиқлашининг оқибати бўлган. Тақиқ ҳам давлат, ҳам хусусий фойдаланувчиларга тааллуқлидир", — дейилади хабарда.
Украинанинг “Киберборошно” ҳамжамияти улар энди сунъий йўлдош разведкасига маълумотлари базасига кириш имконига эга эмаслигини таъкидлади.
Хабарда айтилишига кўра, "Maxar Technologies" шу кунга қадар Украина ҳукумати ва хусусий фойдаланувчилар учун сунъий йўлдошдан тижорий тасвирларнинг асосий етказиб берувчиси бўлган.
Шу ҳафта Ғарб ОАВлари Қўшма Штатлар Украина билан разведка маълумотларини алмашишни тўхтатгани ҳақида хабар тарқатди, буни Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклифф тасдиқлади. Шу билан бирга, Вашингтон ўз иттифоқчиларининг Киев билан разведка маълумотларини алмашиш имкониятини тўсиб қўйган.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украинага барча турдаги ҳарбий ёрдам етказиб беришни тўхтатди. Пентагон маълумотларига кўра, ушбу буйруқ 4 март куни Москва вақти билан 02:00 да кучга кирди. "Fox News" хабарига кўра, бу президент Доналд Трамп Киев тинчлик музокараларига содиқ деган қарорга келгунига қадар давом этади.