Ўзбекистонлик дзюдочи Лазиза Ҳайдарова Линс Гран-приси совриндори бўлди

Лазиза катталар тоифасидаги йирик турнирларда илк медалига эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Лазиза Ҳайдарова Линс Гран-приси совриндори бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Кеча Австриянинг Линс шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнири старт олди. -48 кг вазн тоифасида курашган Лазиза Ҳайдарова бронза медалига сазовор бўлди.
18 ёшли Ҳайдарова учинчи ўрин учун кечган 11 дақиқалик баҳсда нидерландиялик Амбер Герцесдан устун келди.
Шу тариқа, Лазиза катталар тоифасидаги йирик турнирларда илк медалига эга чиқди.
Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар тарихий ғалабани қўлга киритди