“Баҳор вернисажи” – аёл рассомлар ижодига бағишланган кўргазмадан ёрқин тасвирлар

Ўзбекистонда аёл рассомлар ижодига бағишланган бадиий кўргазма очилди
Sputnik
5 март куни Марказий кўргазмалар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Баҳор вернисажи” бадиий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ташкил этилди.
Мазкур кўргазма аёл рассомлар томонидан яратилган асарларни бир жойга жамлаган бўлиб, улар баҳорнинг нозик туйғулари, орзу-умидлари ва жўшқин кечинмаларини ўзида мужассам этган. Ушбу ижод намуналари орқали аёл қалбининг энг нафис ва теран ҳиссиётлари – муҳаббат, соғинч, армон ва эзгу орзулар акс этган.
1 / 18

"Сув" сурати, муаллиф Виктория Трошина

2 / 18

"Баҳор вернисажи" Республика бадиий кўргазмаси

3 / 18

"Баҳор турли бўлади" сурати, муаллиф Виктория Трошина

4 / 18

"Баҳор булутлари" сурати, муаллиф Виктория Трошина

5 / 18

"Триптих. "Баҳор аккордлари" сурати, муаллиф Дилафруз Демеева

6 / 18

"Италияга бағишлов" сурати, муаллиф Шоира Чодиева

7 / 18

"Баҳор вернисажи" Республика бадиий кўргазмаси

8 / 18

"Автопортрет" сурати, муаллиф Нигора Абдумажид

9 / 18

"Жимжитлик овозлари" сурати, муаллиф Алёна Милова

10 / 18

"Воображариум" сурати, муаллиф Эдие Ягли

11 / 18

"Баҳор вернисажи" Республика бадиий кўргазмаси

12 / 18

"Унутилиш" сурати, муаллиф Э. Васильева

13 / 18

"Диптих. "Кун ва тун" сурати, муаллиф Марина Пронина

14 / 18

"Гуллаган бодом" сурати, муаллиф Оксана Залевская

15 / 18

"Баҳор вернисажи" Республика бадиий кўргазмаси

16 / 18

"Унутилиш" сурати, муаллиф Доно Ғаниева

17 / 18

"Баҳор вернисажи" Республика бадиий кўргазмаси

18 / 18

"Баҳор вернисажи" Республика бадиий кўргазмаси

Кўргазма доирасида рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, майда пластика ҳамда нафис чинни буюмлар намойиш этилмоқда. Барча санъат ихлосмандлари 31 мартга қадар ушбу баҳорий санъат байрамидан баҳраманд бўлишлари мумкин.