5 март куни Марказий кўргазмалар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Баҳор вернисажи” бадиий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ташкил этилди.
5 март куни Марказий кўргазмалар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Баҳор вернисажи” бадиий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ташкил этилди. Мазкур кўргазма аёл рассомлар томонидан яратилган асарларни бир жойга жамлаган бўлиб, улар баҳорнинг нозик туйғулари, орзу-умидлари ва жўшқин кечинмаларини ўзида мужассам этган. Ушбу ижод намуналари орқали аёл қалбининг энг нафис ва теран ҳиссиётлари – муҳаббат, соғинч, армон ва эзгу орзулар акс этган. Кўргазма доирасида рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, майда пластика ҳамда нафис чинни буюмлар намойиш этилмоқда. Барча санъат ихлосмандлари 31 мартга қадар ушбу баҳорий санъат байрамидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
5 март куни Марказий кўргазмалар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Баҳор вернисажи” бадиий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан ташкил этилди.
Мазкур кўргазма аёл рассомлар томонидан яратилган асарларни бир жойга жамлаган бўлиб, улар баҳорнинг нозик туйғулари, орзу-умидлари ва жўшқин кечинмаларини ўзида мужассам этган. Ушбу ижод намуналари орқали аёл қалбининг энг нафис ва теран ҳиссиётлари – муҳаббат, соғинч, армон ва эзгу орзулар акс этган.