Фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхати кенгайиши мумкин

Фуқаролари АҚШга кириши қатъиян ман этиладиган давлатлар қаторига Афғонистонни қўшиш таклиф қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 март — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти фуқаролари Штатларга кириши тақиқланган мамлакатларнинг янги рўйхатини тайёрламоқда, бу сафар унда Афғонистон ҳам бўлиши мумкин, деб ёзади “New York Times” хабардор расмийларга таяниб.
“Трамп маъмурияти маълум мамлакатлар фуқаролари учун АҚШга саёҳат қилиш бўйича янги тақиқ ишларини якунламоқда, бу рўйхат Трамп ўзининг биринчи муддатида киритганидан ҳам кенгроқ бўлади”, — деб ёзади нашр.
Расмийлардан бирининг айтишича, таклиф этилаётган “қизил рўйхат” ҳозирда асосан рўйхатнинг биринчи версиясида бўлган давлатлардан иборат. Улар орасида Куба, Эрон, Ливия, КХДР, Сомали, Судан, Сурия, Венесуэла ва Яман бор. Бошқа бир манбага кўра, фуқаролари АҚШга кириши қатъиян ман этиладиган гуруҳга Афғонистонни қўшиш олдиндан таклиф қилинмоқда.
Лавров меҳнат мигрантлари учун виза жорий қилинишига қарши чиқди