https://sputniknews.uz/20250219/migrantlar-viza-rejim-rossiya-manfaat-lavrov-48035488.html
Лавров меҳнат мигрантлари учун виза жорий қилинишига қарши чиқди
Лавров меҳнат мигрантлари учун виза жорий қилинишига қарши чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров: кўрилаётган чора-тадбирлар меҳнат миграциясига тўсиқлар яратишга эмас, назоратни кучайтиришга қаратилган.
2025-02-19T16:19+0500
2025-02-19T16:19+0500
2025-02-19T16:42+0500
миграция
мигрантлар
россия
марказий осиё
сергей лавров
хавфсизлик
виза
хорижга чиқиш визаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40309254_0:490:2564:1932_1920x0_80_0_0_80764a118a49e25e981c7eea43f23f9a.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар учун виза режимини жорий қилиш Россиянинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб бермайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думасида бўлиб ўтган ҳукумат соатида маълум қилди.Унинг қайд этишича, мигрантларнинг кириш тартибини кучайтириш, Собиқ иттифоқ республикалари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этиш Россиянинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилмайди.Россия вазирининг қўшимча қилишича, айни пайтда бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар меҳнат миграциясига тўсиқлар яратишга эмас, назоратни кучайтиришга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20250123/rossiyalik-ish-beruvchilar-imtihon-47669485.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40309254_160:461:2276:2048_1920x0_80_0_0_6e1c9de6d976f6086565b3fb32285a50.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё давлатлари мигрантлар виза режими россия манфаат ташқи ишлар вазири сергей лавров давлат думаси
марказий осиё давлатлари мигрантлар виза режими россия манфаат ташқи ишлар вазири сергей лавров давлат думаси
Лавров меҳнат мигрантлари учун виза жорий қилинишига қарши чиқди
16:19 19.02.2025 (янгиланди: 16:42 19.02.2025) Сергей Лавров: кўрилаётган чора-тадбирлар меҳнат миграциясига тўсиқлар яратишга эмас, назоратни кучайтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар учун виза режимини жорий қилиш Россиянинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб бермайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думасида бўлиб ўтган ҳукумат соатида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, мигрантларнинг кириш тартибини кучайтириш, Собиқ иттифоқ республикалари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этиш Россиянинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилмайди.
“Биз шундан келиб чиқамизки, Марказий Осиё мамлакатлари, биринчи навбатда Кавказорти ва бошқа собиқ республикалардан келган меҳнат мигрантларига нисбатан ҳар қандай ёндашувни кескинлаштириш узоқ муддатли манфаатларимизга хизмат қилмайди. Ҳа, албатта, тартибни назорат қилиш даркор. Кўплаб қонунбузарликлар мигрантлар келган бир қатор географик ҳудудларда қайд этилган, лекин биз уларнинг хатти-ҳаракатлари устидан назоратни кучайтириш, лекин тўсиқлар қўймаслик, айниқса, виза режимини жорий қилмаслик зарурлигидан келиб чиқамиз”, — дейди у.
Россия вазирининг қўшимча қилишича, айни пайтда бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар меҳнат миграциясига тўсиқлар яратишга эмас, назоратни кучайтиришга қаратилган.