ТОШКЕНТ, 7 март — Sputnik. Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиландда тарихий ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Историческая победа от наших хоккеистов!
© НОК Узбекистана
Историческая победа от наших хоккеистов!
© НОК Узбекистана
Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг III дивизион, “B” гуруҳидан ўрин олган баҳслар якунланди. Дунё биринчилигида илк бор қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, 1-ўрин билан кейинги босқич иштирокчисига айланди.
Историческая победа от наших хоккеистов!
© НОК Узбекистана
Гуруҳдаги сўнгги ўйинда Ўзбекистон ёшлари мезбонларни 3:2 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлди.
Историческая победа от наших хоккеистов!
© НОК Узбекистана
Ушбу ғалаба Ўзбекистон жамоасига келаси йили III дивизионнинг “А” гуруҳида қатнашиш имкониятини тақдим этди.