ТОШКЕНТ, 7 март — Sputnik. Москва вилояти марказий кўчаларидаги катта экранларда Ўзбекистон ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилмоқда, деб хабар берди “Дунё” АА.
Хусусан, жорий март ойидан бошлаб Москва вилояти шаҳарлари марказларидаги энг гавжум чорраҳаларда, сайёҳлар энг кўп келадиган машҳур майдонлардаги экранларда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, сайёҳлик салоҳияти ва замонавий қиёфасига бағишланган видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди.
На мониторах Московской области демонстрируется видеоролик о туристическом потенциале Узбекистана
© ИА "Дунё"
“Ўзбекистонга хуш келибсиз” шиори остидаги лавҳаларда Москва вилояти аҳолиси ва меҳмонлари эътиборига Ўзбекистондаги қадимий обидалар, дунёга машҳур масжидлар, мадрасалар ва миноралар ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарлар ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этиляпти.
Ўзбекистон ҳақидаги видеоматериаллар март ойи давомида 24 соат ушбу экранлар орқали кўрсатилади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Москва вилояти ҳукумати кўмагида амалга оширилмоқда.