Шавкат Мирзиёев ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди

Учрашувда ШҲТ доирасидаги шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котибининг ўринбосари бўлди
Қайд этилишича, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хавф ва хатарларга қарши курашишда амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳим.
Самарқанд саммитида бошланган ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш жараёнини давом эттириш, жумладан, ташкилотнинг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
"Янги иқтисодий мулоқот"ни ривожлантириш концепцияси ва Ўзбекистоннинг бошқа қатор ташаббусларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
“Булар савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим, электрон тижорат дастури, инвестицияларни рағбатлантириш чора-тадбирлари, логистикада рақамлаштириш режаси, "ШҲТ келажак технологиялари" дастури, Озиқ-овқат хавфсизлиги атласи ва бошқаларни қабул қилишдир”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Хитойда бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
ШҲТ давлат раҳбарлари қачон учрашиши маълум бўлди