Ўзбекистон Тожикистон билан геология-қидирув ишларини олиб боради

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакиллари Тожикистонда бўлиб турибди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва Тожикистон Бош геология бошқармаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон бошқарма матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.
Учрашувда геология соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига ҳам тўхталди.
Тожикистон бош геология бошқармаси Ўзбекистон делегациясининг ташрифи 8 мартга қадар давом этишини қайд этди. Экскурсия доирасида меҳмонлар геология-қидирув объектлари ва Геология музейига ташриф буюришади.
“Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик тўғрисида протокол имзолаш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Тошкентда Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчилари учрашди — тафсилотлар