https://sputniknews.uz/20241210/toshkent-markaziy-osiyo-sanoat-etakchilar-47028949.html
Тошкентда Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчилари учрашди — тафсилотлар
Тошкентда Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчилари учрашди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро тадбирда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан 200 тадан ортиқ етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда. 10.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-10T16:22+0500
2024-12-10T16:22+0500
2024-12-10T16:22+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
тоғ-кон ва геология вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0a/47027178_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_052fa5b21f56da750465040f46335cae.jpg
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати” III Халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Тадбирда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан 200 тадан ортиқ етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда. Улар корхоналар ва инфратузилмаларни қуриш ва модернизация қилиш, янги конларни ўзлаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, мавжуд кончилик корхоналари самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилишмоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистон саноат металлари комбинати томонидан республикада 34 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг ярми янги конларни аниқлашга қаратилган: литий, мис, графит, рух ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш. Олтита лойиҳа геологик картография, геокимёвий ва геофизик маълумотлар синтезини ўз ичига олади. 8 та лойиҳа доирасида нодир ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича махсус технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Яна 3 та лойиҳа умумий ва чиқинди материаллар таркибидаги қўшимча металлар ва нодир элементлардан фойдаланишга қаратилган, деди "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" бошқаруви раисининг оператив масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Рўзиев. Тадбир Ўзбекистон Саноат ва геология вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда. Ўз навбатида, Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарининг трансформациялар бўйича биринчи ўринбосари корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0a/47027178_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_2a0dbf2082acba39f964250400d8eec8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, тоғ-кон ва геология вазирлиги
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, тоғ-кон ва геология вазирлиги
Тошкентда Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчилари учрашди — тафсилотлар
Эксклюзив
Халқаро тадбирда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан 200 тадан ортиқ етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда.
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати” III Халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан 200 тадан ортиқ етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда. Улар корхоналар ва инфратузилмаларни қуриш ва модернизация қилиш, янги конларни ўзлаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, мавжуд кончилик корхоналари самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон саноат металлари комбинати томонидан республикада 34 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг ярми янги конларни аниқлашга қаратилган: литий, мис, графит, рух ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш. Олтита лойиҳа геологик картография, геокимёвий ва геофизик маълумотлар синтезини ўз ичига олади. 8 та лойиҳа доирасида нодир ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича махсус технологиялар ишлаб чиқилмоқда.
Яна 3 та лойиҳа умумий ва чиқинди материаллар таркибидаги қўшимча металлар ва нодир элементлардан фойдаланишга қаратилган, деди "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" бошқаруви раисининг оператив масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Рўзиев.
“ЎзТМК 2030 йилга бориб молибден маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 3,4 баробар, волфрамни эса 50 баробар оширишни режалаштирмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Тадбир Ўзбекистон Саноат ва геология вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда. Ўз навбатида, Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарининг трансформациялар бўйича биринчи ўринбосари корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди.
Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.