Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ғарб Киев режимини сақлаб қолишдан хавотирда эмас — Захарова

Захарова: Европа Иттифоқи Киевни қутқаришдан эмас, балки сустлашиб бораётган ҳамжиҳатликни сақлаб қолишдан хавотирда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Ғарб Киев режимини сақлаб қолишдан эмас, балки сустлашиб бораётган трансатлантик бирдамликни сақлаб қолишдан манфаатдор, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова журналистлар иштирокидаги брифингда.

“Ҳамма аламли Киев режимини сақлаб қолиш ҳақида эмас, балки доимий равишда барбод бўлаётган трансатлантик бирдамликни сақлаб қолишни ўйлаган, деган тассурот пайдо бўлди”, — деди Мария Захарова Ғарб сиёсатчиларининг Лондондаги учрашувига муносаюат билдираётиб.

Захарова таъкидлаганидек, учрашув якунлари бўйича Украинага ёрдам кўрсатиш учун коалицияга қўшилиш истагида бўлганлар орасида навбат бўлмаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Европани Украина музокаралари бўйича "овозини ўчиришга" чақиришди