Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Европани Украина музокаралари бўйича "овозини ўчиришга" чақиришди

© Sputnik / БелТА / Медиабанкка ўтишРоссийско-украинские переговоры в Белоруссии
Российско-украинские переговоры в Белоруссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2025
Oбуна бўлиш
Таҳлилчи: Украинадаги мағлубиятни нафақат Киевнинг, балки Брюссел, Берлин, Париж ва Лондоннинг мағлубияти деб таърифлаш тўғрироқ бўларди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтиришга лойиқ эмас ва “овозини ўчириши” керак. Бу ҳақда Техас штатидан республикачи конгрессмен Дэн Креншо хориж ОАВга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Нега сизлар (европаликлар – таҳр.) музлатилган активлардан (Россиянинг – таҳр.) 200 миллиард долларни олиб, йўқ қилмайсизлар? Европаликлар: “биз буни қила олмаймиз”, дейишади. Унда овозингизни ўчиринг. Мана нима учун сизга столда (музокаралар — таҳр.) ўрин йўқ. Польша чегарасига 50 000 аскар қўймоқчи бўлмасангиз, унда овозингизни ўчиринг. Бу менинг Европа раҳбарларига шахсий хабарим", — деди Креншо.

Туркиялик сиёсий таҳлилчи Умур Тўгай Южелнинг РИА Новостига маълум қилишича, Ғарб Украина фронтидаги мағлубият нафақат Киев, балки Брюссел, Берлин, Париж ва Лондон учун ҳам омадсизлик бўлишини тушунади.

“Украинадаги вазият жойларда ҳам сезиларли даражада ёмонлашди. Шу билан бирга, Зеленскийнинг етакчилиги ва қонунийлиги шубҳа остига қўйилди ва фош этилган йирик коррупция вазиятни янада ёмонлаштирди. Бироқ, буларнинг барчасига қарамай, Ғарб давлатларининг ёрдами ҳамон давом этмоқда. Бугун бутун дунё Киевни Ғарб пуллари, Ғарб қуроллари, Ғарб разведкаси ва Ғарб маслаҳатчилари қўллаб-қувватлаётганини билади. Россия нафақат Украина, балки Ғарб билан ҳам уруш олиб бормоқда. Шунинг учун Украинадаги мағлубиятни нафақат Киевнинг, балки Брюссел, Берлин, Париж ва Лондоннинг мағлубияти деб таърифлаш тўғрироқ бўларди”, — деди агентлик суҳбатдоши.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина келишуви ва АҚШ билан ҳамкорлик — Путининг асосий фикрлари
Янгиликлар лентаси
0