Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина кучлари Курск вилоятида хавфсиз таъминот йўлларидан айрилди

Украина Қуролли кучлари тажрибасиз 18 ёшли аскарларни жангга юбормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида хавфсиз таъминот йўлларини йўқотди. Бу ҳақда Россиянинг “Шимол” гуруҳи жангчилари РИА Новостига маълум қилди.
Украина ҳарбий хизматчилари Курск вилоятининг Суджа туманида хавфсиз таъминот йўлларини йўқотди.

“Украина Қуролли кучлари учун Суджа чегара ҳудудида ўз гуруҳига хавфсиз таъминот йўллари йўқ”, — деди улар.

Ҳарбий хизматчиларга кўра, Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги тажрибасиз 18 ёшли аскарларни жангга юбормоқда.
"Душман ўз гуруҳини янги "сафарбарлаштирилган гўшт" билан мустаҳкамлашга уринишдан тўхтамаяпти. Ҳаво-десант бўлинмаларидан 18 ёшли украинликлар Суджанский тумани жанубидаги денгиз пиёдаларига қарши ҳужумларда фаол иштирок этишмоқда", — деди жангчилар.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Курск вилоятидаги Свердликовони озод қилди