“Ўзбекнефтгаз” йирик нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорлик ҳужжатини имзолади

Озарбайжон президенти “Татнефть”, “КазМунайГаз” ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбарларини қабул қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Бокуда “Ўзбекнефтгаз”, SOCAR, “КазМунайГаз” ва “Татнефть” ўртасида тўрт томонлама меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати ҳабар берди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда Россиянинг “Татнефть” компанияси бош директори Наил Маганов, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси бошқаруви раиси Асхат Хасенов ва Ўзбекистон “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқовни қабул қилди.
Ильхам Алиев принял руководителей компаний "Татнефть", "КазМунайГаз" и "Узбекнефтегаз"
Мулоқот чоғида минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги форматдаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ушбу формат компанияларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва биргаликда ҳаракат қилиш гуруҳларини яратиш, рақамли технологиялар ва дастурий таъминот соҳасида ишларни оптималлаштириш, қўшма харидларни ташкил этиш, шунингдек, турли соҳаларни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини назарда тутади.
Минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари раҳбарлари энергетика соҳасида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва харидлар бўйича ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этишди.
Узбекнефтегаз, казахский КазМунайГаз, российская Татнефть и азербайджанская SOCAR подписали четырехсторонние меморандумы о сотрудничестве
“Халқаро конференция доирасида нефт ва газ саноатида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва технологик аварияларнинг олдини олиш бўйича қатор муҳим келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу келишувлар компанияларнинг замонавий технологияларни татбиқ этиши ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.