ТОШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, дея хабар берди Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қайд этилишича, ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.
Грузия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 10-мажлиси икки давлат ҳукуматлари аъзолари иштирокида бўлиб ўтади.