https://sputniknews.uz/20240503/georgia-usa-irakliy-refuse-visit-43722992.html
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Sputnik Ўзбекистон
Ираклий Кобахидзе Грузия ички ишларига аралашишга уриниш туфайли АҚШга сафарини бекор қилди
2024-05-03T22:06+0500
2024-05-03T22:06+0500
2024-05-03T22:06+0500
грузия
янги қонун
қонун
хориж давлатлар
ақш
бош вазир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/730/62/7306277_0:0:1001:563_1920x0_80_0_0_062b86f36c38f81b38e324a766caea0a.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе, АҚШнинг хорижий агентлар ҳақидаги қонун борасида қўйган талаби туфайли, ташрифини бекор қилди, деб хабар қилди мамлакат ТИВ. Грузия вазирлиги изоҳига кўра, шартли равишда таклиф қилиш — ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик руҳига мувофиқ эмас. Грузиядаги хорижий агентлар тўғрисидаги қонун2023 йил 7 март куни Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган эди. Шундан сўнг мамлакат пойтахтида оммавий митинглар бошланди, полиция уларни кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар ёрдамида тарқатишга мажбур бўлди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўша кунларда намойишларда 133 киши ҳибсга олинган. Кейинроқ расмийлар ҳужжатни қайтариб олишди.17 апрель куни Парламент биринчи ўқишда қонун лойиҳасини қабул қилганидан сўнг, мамлакатда муҳолифат кучлари намойишлари бошланди. Мухолифат кучлар қонун лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, ушбу қонун Россияникига жуда ўхшаш. 1 май куни Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Шу муносабат билан Тбилисида ҳар куни митинглар ўтказилмоқда. Митинглар тобора кесин тус олмоқда, полиция ва намойишчилар орасида жароҳатланганлар пайдо бўлмоқда.
грузия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/730/62/7306277_37:0:926:667_1920x0_80_0_0_d78f95fedd108d5102e9ccd30cd227ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
грузия ақш кобахидзе хорижий агентлар ҳақидаги қонун
грузия ақш кобахидзе хорижий агентлар ҳақидаги қонун
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Бош вазир Кобахидзе АҚШнинг Грузия парламенти ишига аралашишга уриниши туфайли Вашингтонга сафарини бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе, АҚШнинг хорижий агентлар ҳақидаги қонун борасида қўйган талаби туфайли, ташрифини бекор қилди, деб хабар қилди мамлакат ТИВ.
"Бугун АҚШ элчихонаси томонидан Грузия ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари АҚШга таклиф қилингани ҳақида баёнот эълон қилинди. Лекин Грузия ушбу таклифни рад этди, чунки Грузия бош вазири АҚШга бир шарт билан таклиф қилинган эди: у ташриф олдидан Грузия парламентида “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонун муҳокамасини вақтинча тўхтатиш керак эди", - дейлади баёнотда.
Грузия вазирлиги изоҳига кўра, шартли равишда таклиф қилиш — ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик руҳига мувофиқ эмас.
Грузиядаги хорижий агентлар тўғрисидаги қонун
2023 йил 7 март куни Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган эди. Шундан сўнг мамлакат пойтахтида оммавий митинглар бошланди, полиция уларни кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар ёрдамида тарқатишга мажбур бўлди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўша кунларда намойишларда 133 киши ҳибсга олинган. Кейинроқ расмийлар ҳужжатни қайтариб олишди.
2024 йилнинг 3 апрель куни ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Унда мамлакатда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз ҳомийлари ва молия манбааларини очиқ кўрсатиш, ва махсус давлат реестрида рўйхатдан ўтиш талаби қўйилган.
17 апрель куни Парламент биринчи ўқишда қонун лойиҳасини қабул қилганидан сўнг, мамлакатда муҳолифат кучлари намойишлари бошланди. Мухолифат кучлар қонун лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, ушбу қонун Россияникига жуда ўхшаш.
1 май куни Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Шу муносабат билан Тбилисида ҳар куни митинглар ўтказилмоқда. Митинглар тобора кесин тус олмоқда, полиция ва намойишчилар орасида жароҳатланганлар пайдо бўлмоқда.