ТОШКЕНТ, 3 март — Sputnik. Владимир Зеленский Лондондаги саммитдан сўнг Украина тинчлик битимини тузиш учун ҳудудий ён беришларни қабул қилмаслигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости "Guardian" нашрига таяниб.
“Зеленский Украина ҳеч қачон ҳудудларнинг Россияга қўшилишини, ҳатто бу тинчлик битимини тузишга уриниш бўлса ҳам, тан олмаслигини қўшимча қилди”, — дейилади хабарда.
Ўтган якшанба куни Лондонда Европа давлатларининг саммити бўлиб ўтди, унда Украинадаги вазият ва Европанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди. Британия бош вазири Кир Стармер Лондон Украинада қуролли кучларни жойлаштиришга ва можарони ҳал қилиш учун авиациядан фойдаланишга тайёрлигини айтди.