Катта дубулға: ўзбекистонлик дзюдочиларнинг иккинчи кун натижалари қандай?

Турнирнинг иккинчи кунида Арслон Тожиев, Хуршида Раззоқбердиева ва Шаҳрам Аҳадовлар кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Тошкентда ўтаётган “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 та медалга эга чиқишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
“Татамига кўтарилган дзюдочиларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди”, — дейилади хабарда.
Кумуш медаль: -81 кг: Арслон Тожиев, -70 кг: Хуршида Раззоқбердиева;
Бронза медаль: -73 кг: Шаҳрам Аҳадов.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Эслатиб ўтамиз, “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Маълумот учун, “Юнусобод спорт мажмуаси”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақасининг тантанали очилиш маросими 28 февраль куни ташкил этилди.
Тошкент “Катта дубулға” турнири: тантанали очилиш маросими ўтказилди