ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали ташкил қилишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда тиббиёт, таълим, маданият ва спорт йўналишларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об эффективной организации проектов ГЧП в социальной сфере.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида жами қиймати 1,2 миллиард долларлик 5 та, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 745 миллион долларлик 6 та ҳамда олий таълим соҳасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.
Хусусан, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида кўп тармоқли замонавий клиникалар қурилади. Ҳудудлардаги марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади.
Маданият ва спорт соҳаларидаги айрим фаолиятларга хусусий секторни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирги кунга қадар 43 та маданият маркази хусусий секторга берилган бўлиб, яна қўшимча 127 тасини бериш имконияти аниқланган.
Бўш турган бассейн, спорт зали ва майдонларини ҳам янгилаб, соғломлаштириш хизматларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун маданият ва спорт иншоотларини соддалашган тартибда хусусий шерикликка бериш таклифи илгари сурилди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об эффективной организации проектов ГЧП в социальной сфере.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари ижтимоий соҳадаги вазирликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга тегишли объектлар кесимида “йўл хариталари”ни тасдиқлаб, ижросини таъминлаш, хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об эффективной организации проектов ГЧП в социальной сфере.
© Пресс-служба президента Узбекистана