ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРнинг Скудное қишлоғи ва Бурлацкое посёлкасини назорат остига олди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Шарқ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Скудное ва Бурлацкое аҳоли пунктларини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Ўтган ҳафтада Россия Қуролли кучлари Новоселка ва Новоочеретоватое аҳоли пунктларини озод қилди. Янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Роговнинг хабар беришича, қўшинлар Времевский йўналишида плацдармни кенгайтиришда давом этмоқда.
Бундан ташқари, “Шарқ” жангчилари ДХРдаги Зелёний Гай, Поддубное, Искра ва Днепропетровск вилоятининг Январское аҳоли пунктлари ҳудудида Украина Қуролли кучларининг тўртта бригадасини мағлуб этишди.