ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание посвященное дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня ее открытости и цифровизации
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тақдимотга кўра, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Ишларни кўриб чиқиш тезкорлиги ошади.
Шавкат Мирзиёев провел совещание посвященное дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня ее открытости и цифровизации
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари бунинг учун судлар ва барча алоқадор ташкилотларнинг ахборот тизимлари интеграцияси муҳимлигини, қулайликларни одамлар сезиши кераклигини таъкидлади. Бу ишларни кенгайтириш, ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини судлар билан самарали боғлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди. Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание посвященное дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня ее открытости и цифровизации
© Пресс-служба президента Узбекистана
Суд биноларида одамлар учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Судьялар малакасини, жумладан, ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, ёш кадрларни шу жиҳатлардан етук этиб тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.