Ўзбекистон ва Тожикистон суд-тиббий экспертиза соҳасида ҳамкорлик қилади

© Министерство сельского хозяйстваЎзбекистон ва Тожикистон байроқлари
Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2025
Oбуна бўлиш
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тожикистон суд-тиббий экспертиза маркази, Осиё халқаро университети ва Тожикистон тиббиёт университети билан қатор келишувларга эришди.
TOШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва Тожикистон суд-тиббий экспертиза маркази ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, эндиликда марказлар ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик амалга оширилади. Хусусан, кадрлар малакасини ошириш ва ихтисослик бўйича клиник ординатурада ўқиш. Қолаверса, томонлар экспертиза амалиётига замонавий текшириш усулларини жорий этади.
Қуйидаги йўналишларда ўзаро пуллик келишув асосида 36 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилади:
Суд-тиббий гистология;
Суд-тиббий кимё;
Суд-тиббий криминалистика;
Суд-тиббий биология ва мураккаб экспертизалар.
“Тожикистон республикаси суд-тиббий экспертиза марказининг таклифига биноан умумий қиймати 10 минг долларга тенг 6 та илмий лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, шу йилнинг апрель ойида марказнинг Бухоро вилояти филиалида Осиё халқаро университети кўмагида "Қўшма жароҳатларни суд-тиббий баҳолаш" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.
Шу билан бирга, марказ ва Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон тиббиёт университети билан ҳам ҳамкорлиқ қилади. Ўзаро келишувга мувофиқ, университетнинг гистология, морфология ва суд тиббиёти ихтисосликлари бўйича профессор-ўқитувчилари пуллик келишув асосида қисқа муддатли (36 соатлик) малака ошириш курсларини ўтказишади.
“Марказ, Осиё халқаро университети ва Тожикистон тиббиёт университети ўртасида қиймати 20 минг долларга тенг бўлган ДНК лабораториясини ўтказиш бўйича дастлабки тайёргарлик илмий-инновацион лойиҳасини амалиётга жорий этиш бўйича келишувга эришилди”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Ушбу лойиҳага марказнинг Бухоро филиали масъул этиб белгиланди.
Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2023
Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби ўзгарди – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0