ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йилда Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати Мусулмонлар идорасининг ахборотига таяниб.
Президент қарори билан ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.
“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида:
эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;
оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилади.