“Нега сизлар (европаликлар – таҳр.) музлатилган активлардан (Россиянинг – таҳр.) 200 миллиард долларни олиб, йўқ қилмайсизлар? Европаликлар: “биз буни қила олмаймиз”, дейишади. Унда овозингизни ўчиринг. Мана нима учун сизга столда (музокаралар — таҳр.) ўрин йўқ. Польша чегарасига 50 000 аскар қўймоқчи бўлмасангиз, унда овозингизни ўчиринг. Бу менинг Европа раҳбарларига шахсий хабарим", — деди Креншо.
“Украинадаги вазият жойларда ҳам сезиларли даражада ёмонлашди. Шу билан бирга, Зеленскийнинг етакчилиги ва қонунийлиги шубҳа остига қўйилди ва фош этилган йирик коррупция вазиятни янада ёмонлаштирди. Бироқ, буларнинг барчасига қарамай, Ғарб давлатларининг ёрдами ҳамон давом этмоқда. Бугун бутун дунё Киевни Ғарб пуллари, Ғарб қуроллари, Ғарб разведкаси ва Ғарб маслаҳатчилари қўллаб-қувватлаётганини билади. Россия нафақат Украина, балки Ғарб билан ҳам уруш олиб бормоқда. Шунинг учун Украинадаги мағлубиятни нафақат Киевнинг, балки Брюссел, Берлин, Париж ва Лондоннинг мағлубияти деб таърифлаш тўғрироқ бўларди”, — деди агентлик суҳбатдоши.