Матбуот маркази

Ўзбекистон ва Россия халқ дипломатияси марказлари орқали фаол ҳамкорлик қилмоқда — видео

Эътибор Султанова: ШҲТ халқаро майдонда ишончга асосланган янгича ёндашувни шакллантиришга ёрдам берадиган кам сонли ёш ташкилотлардан биридир.
Sputnik
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “C5+” формати: Марказий Осиё мамлакатларини бирлаштириш истиқболлари” мавзусида “Остона-Москва-Бишкек-Тошкент” видеокўприги ўтказилди.
Унда иштирок этган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг сиёсатшунослик кафедраси профессори, сиёсий фанлар доктори Эътибор Султанованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия халқ дипломатияси марказлари фаол ҳамкорлик қилмоқда.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар ҳақида гапирганда, бизнинг илдизларимиз умумий эканига аминман. Биз бирга ривожландик ва фашизмга қарши курашдик. Фронтга ёрдам берадиган асосий завод ва фабрикалар айнан Ўзбекистонда тўпланган эди”, — дея таъкидлади у.
Унинг таъкидлашича, дунёдаги қийинчиликларга қарамай, бугун бирлашиш керак.
Бундан ташқари, маърузачи ўз нутқида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш эканини таъкидлади.
“ШҲТ халқаро майдонда ишончга асосланган янгича ёндашувни шакллантиришга ёрдам берадиган кам сонли ёш ташкилотлардан бириди”, — дея қўшимча қилди у.