Ўзбекистонда хайрия марафони ўтказилади

Ташкилотчилар сайтида рўйхатдан ўтиш орқали иштирокчилар масофани, шунингдек, югуриш учун исталган вақт ва маршрутни танлашлари мумкин бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистонда "Samarkand Marathon" доирасида “Online Marathon” хайрия марафони ўтказилади, дея хабар берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.
Бу ҳар кимга масофани қулай вақтда ва ўзи ёқтирган маршрут бўйлаб югуриш имкониятини беради. Марафон шу йилнинг 24 февралидан 24 мартигача ташкил этилади. Иштирок учун рўйхатдан ўтиш бошланди.
Иштирок этиш учун қуйидагилар керак бўлади:
events.samarkandmarathon.uz сайтида рўйхатдан ўтиш;
масофани танлаш;
югуриш иловасида қайд этиш орқали югуришни бажариш;
югуриш трекини махсус ботга юбориш - https://t.me/SamarkandMarathon_Bot.
Иштирокчиларнинг ёши ва мавжуд масофалар:
13 ёш ва ундан катталар: 2 км (югуриш, скандинавча юриш);
16 ёш ва ундан катталар: 5 км, 10 км;
18 ёш ва ундан катталар: 21,1 км, 42,2 км.
Иштирок этиш тўлови 50 минг сўмдан 150 минг сўмгача бўлади. Барча тушум хайрия ишларига йўналтирилади.
Маълумот учун: "Samarkand Marathon" – бу Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан 2019 йилдан буён ўтказиб келинаётган халқаро хайрия пойгаси. Пойгалар мамлакатда маданият ва санъат масканларини қамраб олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт туризмини ривожлантириш муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этишга хизмат қилмоқда.
Дилфуза Аллаярова – севимли ўқитувчи ва марафон бўйича жаҳон чемпиони