Дилфуза Аллаярова – севимли ўқитувчи ва марафон бўйича жаҳон чемпиони
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Дилфуза Аллаярова Юқоричирчиқ туманида ўзбек синфларда рус тилидан, рус синфларида эса ўзбек тилидан сабоқ бериб келмоқда. Шу билан бирга у марафон бўйича жаҳон биринчилигини қўлга киритган.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Дилфуза Аллаярова ҳар бир ўқувчисини номма-ном билади ва танийди. У таълим берган ўқувчиларнинг ҳисоби йўқ. Чунки у Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги ўзининг жонажон 7-сонли умумтаълим мактабида 33 йилдан буён дарс бериб келмоқда.
© Sputnik / Авенир ДебердеевУзбекистанка Дилфуза Аллаярова — любимый учитель и чемпион мира по марафону
Узбекистанка Дилфуза Аллаярова — любимый учитель и чемпион мира по марафону
© Sputnik / Авенир Дебердеев
Аллаярова мактабда аъло баҳоларга ўқиган, баскетбол билан шуғулланган ва туман ва вилоят босқичидаги мусобақаларда қатнашган. Шу боис ўқиш учун олийгоҳни танлаш вақти келганида у жисмоний тарбия йўналишини танлашга қарор қилган. Бироқ онаси унга бошқа йўналишни танлашни маслаҳат берган ва бу билан унинг эътирофга сазовор касб эгаси бўлиб етишига сабабчи бўлган.
"Мен онамнинг гапига қулоқ солганман, у киши "Сен албатта педагогика институтига киришинг керак, у ерда эса истасанг, спорт билан шуғулланишинг мумкин" деган эдилар. Ўша пайтда Россия олийгоҳларига миллий гуруҳларни саралаб олишарди. Мен Нижний Новгород давлат педагогика инстутитига ўқишга кириш бахтига муяссар бўлганман”, - дея эслайди педагог.
У рус тилини севиб ўргангани учун ўқишга киришда қийналмаган ва ҳозиргача ўзининг биринчи ўқитувчиси – Мария Михайловна Зимовинани илиқ хотиралар билан ёдга олади.
“Бу фанга бўлган муҳаббатни менга у киши сингдирган. У пайтлар гаджет ва интерактив доскалар бўлмаган, бироқ у киши бизга бирор бир асарни шунчалик қизиқ ҳикоя қилиб берардики, биз худди кино кўргандек бўлардик”, - дейди Аллаярова.
У ҳар кимнинг ҳам қўлидан ўқитувчи бўлиш келмаслиги ва бунинг учун табиатан шу касб эгаси бўлиб туғилиш керак деб ҳисоблайди. Болалар билан ишлаш учун уларни севиш, уларга сирдош дўст, жойи келганда психолог бўлмоқ даркор.
Россияда ўқишни тамомлаб, Аллаярова ўйлаб ўтирмасдан ватанга қайтди ва мактабга ишга кирди. Ҳозиргача болаларга таълим бериб келмоқда. У ўзбек синфларда рус тилидан дарс беради, рус синфларига ўзбек тилини ўргатади.
У нафақат педагогика соҳасида, балки спортда ҳам катта муваффақиятларга эришган. Турли марафонларда қатнашиб келади.
© Sputnik / Авенир ДебердеевУзбекистанка Дилфуза Аллаярова — любимый учитель и чемпион мира по марафону
Узбекистанка Дилфуза Аллаярова — любимый учитель и чемпион мира по марафону
© Sputnik / Авенир Дебердеев
Аллаярованинг спортга бўлган қизиқиши ва унинг чидамлигига "Runteam" югуриш клуби асосчиси Марина Хмелевская эътибор қаратган. Ҳозир уни халқаро мусобақаларга тайёрламоқда.
“Ўртамизда жиддий суҳбат бўлди, мен Дилфузага шунчаки қатнашиш ва медаль учун эмас, балки у ғолиб бўлиб, пул ишлаши мумкинлигини тушунтирдим, чунки халқаро марафонлар кўпинча тижорий бўлади”, - дейди Хмелевская.
Шу тариқа, Дилфуза Аллаярова халқаро марафонларда иштирок этишни бошлаган. Ҳозир унинг ҳисобида 15 та йирик югуриш мусобақаси, жумладан, иккита марафон бўйича жаҳон чемпионати бор – Чигагодаги (2023) ва Сиднейдаги (2024). Сиднейдаги марафонда ўз ёш тоифасида у биринчиликни қўлга киритган.
© Sputnik / Авенир ДебердеевУзбекистанка Дилфуза Аллаярова — любимый учитель и чемпион мира по марафону
Узбекистанка Дилфуза Аллаярова — любимый учитель и чемпион мира по марафону
© Sputnik / Авенир Дебердеев
“Бизни Россиянинг “Сибирское здоровье” компанияси қўллаб-қувватламоқда. Дилфуза 2025 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатига таклифнома олган. Энг яқин мақсад – ноябрда Самарқанд марафонида қатнашиш”, - дейди Аллаярова мураббийи.
Батафсил – Sputnik видеосида.