Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича VI мусобақа бўлиб ўтди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мусобаыаларда 250 дан ортиқ райдерлар ва қишки спорт ихлосмандлари иштирок этишди.
Турнир иштирокчиси Михаил Голованов.
“Мен 1962 йилдан бери чанғи спорти билан шуғулланаман ва бу менинг сноуборддаги 28-мавсумим. Бу ерда адреналин ва алоҳида биродарлик муҳити, жуда яхши жамоа мавжуд. Аввалига одамлар ўзлари учишади, кейин оилаларини жалб қилишади. Ҳаммага синаб кўришни тавсия қиламан”, — дейди турнир иштирокчиси Михаил Голованов.
Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди
Мусобақа уч ёш тоифасида ўтказилади: 15–25, 26–45 ва 46 ёш ва ундан катта. Маршрутнинг умумий узунлиги 625 метрни ташкил қилади.
Турнир иштирокчиси Саидазим Ризаев.

"Сешанба куни туркий мамлакатлар турнирида иккинчи ўринни эгалладим, бугун эса биринчи ўринни эгалладим – бу мен учун катта шараф”, — деди Саидазим Ризаев.

Ғолибларга медал ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг мусобақа иштирокчилари учун кўнгилочар дастур билан анъанавий Apres Ski-кечаси ўтказилди.