Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича VI мусобақа бўлиб ўтди

© Элина БекназароваТошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди
Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мусобаыаларда 250 дан ортиқ райдерлар ва қишки спорт ихлосмандлари иштирок этишди.
© Элина БекназароваТурнир иштирокчиси Михаил Голованов.
Участник турнира Михаил Голованов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2025
Турнир иштирокчиси Михаил Голованов.
“Мен 1962 йилдан бери чанғи спорти билан шуғулланаман ва бу менинг сноуборддаги 28-мавсумим. Бу ерда адреналин ва алоҳида биродарлик муҳити, жуда яхши жамоа мавжуд. Аввалига одамлар ўзлари учишади, кейин оилаларини жалб қилишади. Ҳаммага синаб кўришни тавсия қиламан”, — дейди турнир иштирокчиси Михаил Голованов.
© Элина БекназароваТошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди
В Ташкентской области проходят VI любительские соревнования по горным лыжам и сноуборду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2025
Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича ҳаваскорлар ўртасида VI мусобақа бўлиб ўтди
Мусобақа уч ёш тоифасида ўтказилади: 15–25, 26–45 ва 46 ёш ва ундан катта. Маршрутнинг умумий узунлиги 625 метрни ташкил қилади.
© Элина БекназароваТурнир иштирокчиси Саидазим Ризаев.
Участник турнира Саидазим Ризаев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2025
Турнир иштирокчиси Саидазим Ризаев.

"Сешанба куни туркий мамлакатлар турнирида иккинчи ўринни эгалладим, бугун эса биринчи ўринни эгалладим – бу мен учун катта шараф”, — деди Саидазим Ризаев.

Ғолибларга медал ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг мусобақа иштирокчилари учун кўнгилочар дастур билан анъанавий Apres Ski-кечаси ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0