ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Мактабларда дарс бераётган ўқитувчиларнинг умумий сони сўнгги 6 йилда 78,3 минг нафарга ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз)нинг умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.
“Бу кўрсаткич 2019/2020 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган”, — дейилади хабарда.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
2019/2020 ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
2020/2021 ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
2021/2022 ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
2022/2023 ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
2023/2024 ўқув йили бошига 547,7 минг нафар;
2024/2025 ўқув йили бошига 564,9 минг нафар.
Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этган.