https://sputniknews.uz/20241023/bukhara-oqituvchilar-rus-tili-forum-46278762.html
Бухорода ўқитувчилар иштирокида рус тилини ўқитишга бағишланган форум ўтказилади
Бухорода ўқитувчилар иштирокида рус тилини ўқитишга бағишланган форум ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Уч мамлакат ўқитувчилари Бухородаги форумда рус тилини ўқитиш масаласини муҳокама қилади. 23.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-23T16:45+0500
2024-10-23T16:45+0500
2024-10-23T16:45+0500
жамият
ўзбекистон
россия
тожикистон
бухоро
форум
мактаб
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20980211_0:719:2016:1853_1920x0_80_0_0_7f5ea2adae38cb0a4e49ada95afb0937.jpg
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистонда мактаб раҳбарлари, рус тили ва рус тили фанлари ўқитувчилари форуми бўлиб ўтади, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари Sputnik Ўзбекистон мухбирига.Форум шу йилнинг 28-30 октябрь кунлари Бухородаги Бухоро инновациялар университети базасида ва 5-7 ноябрь кунлари эса Душанбедаги Россия-Тожикистон Славян университети базасида ташкил этилади.Тадбир Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиядаги мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари, мактаб ўқитувчиларини бирлаштиради. Бундан мақсад — таълим ташкилотларини бошқаришда илғор тажриба алмашиш ҳамда рус тили ва рус тилидаги фанларни ўқитиш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш.Форум уч йўналишда ишлайди: рус тили ўқитувчилари ва фан ўқитувчилари касбий фаолиятининг услубий жиҳатлари.Форум иштирокчилари маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, услубий тренинглар қатнашишади, унда таълим ташкилотлари фаолиятини самарали бошқариш, ўзбек мактаб ўқувчиларига рус тили ва рус тили фанларини ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинади, муаммоли йўналишлар ва уларни ҳал этиш йўллари аниқланади.Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон мактаблари раҳбарлари ва ўринбосарлари учун масофавий форматда бепул малака ошириш курслари ташкил этилади. Бундай курслар рус тили ва рус тили фанлари ўқитувчилари учун ҳам ўтказилади.Тадбир Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хориждаги ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Федерал агентлик кўмагида Россия халқлар дўстлиги университетининг Рус тили институти томонидан ташкил этилмоқда.
https://sputniknews.uz/20240526/ozbekiston-rus-tili-44052616.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20980211_0:530:2016:2042_1920x0_80_0_0_85a67b81160eb4a076ebf2ce6698a6bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, тожикистон, бухоро, форум, мактаб, ўқитувчилар
жамият, ўзбекистон, россия, тожикистон, бухоро, форум, мактаб, ўқитувчилар
Бухорода ўқитувчилар иштирокида рус тилини ўқитишга бағишланган форум ўтказилади
Уч мамлакат ўқитувчилари Бухородаги форумда рус тилини ўқитиш масаласини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистонда мактаб раҳбарлари, рус тили ва рус тили фанлари ўқитувчилари форуми бўлиб ўтади, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари Sputnik Ўзбекистон мухбирига.
Форум шу йилнинг 28-30 октябрь кунлари Бухородаги Бухоро инновациялар университети базасида ва 5-7 ноябрь кунлари эса Душанбедаги Россия-Тожикистон Славян университети базасида ташкил этилади.
Тадбир Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиядаги мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари, мактаб ўқитувчиларини бирлаштиради. Бундан мақсад — таълим ташкилотларини бошқаришда илғор тажриба алмашиш ҳамда рус тили ва рус тилидаги фанларни ўқитиш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш.
Форум уч йўналишда ишлайди: рус тили ўқитувчилари ва фан ўқитувчилари касбий фаолиятининг услубий жиҳатлари.
Форум иштирокчилари маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, услубий тренинглар қатнашишади, унда таълим ташкилотлари фаолиятини самарали бошқариш, ўзбек мактаб ўқувчиларига рус тили ва рус тили фанларини ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинади, муаммоли йўналишлар ва уларни ҳал этиш йўллари аниқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон мактаблари раҳбарлари ва ўринбосарлари учун масофавий форматда бепул малака ошириш курслари ташкил этилади. Бундай курслар рус тили ва рус тили фанлари ўқитувчилари учун ҳам ўтказилади.
Тадбир Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хориждаги ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Федерал агентлик кўмагида Россия халқлар дўстлиги университетининг Рус тили институти томонидан ташкил этилмоқда.