Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари ЛХРда Новолюбовкани озод қилди

Луганск Халқ Республикасининг Новолюбовка аҳоли пункти озод қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Россия ҳарбийлари ЛХРнинг Новолюбовка қишлоғини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Ғарб” қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Луганск Халқ Республикасининг Новолюбовка аҳоли пункти озод қилинди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, гуруҳ жангчилари Харьков вилояти ва ДХРдаги олтита Украина бригадасининг ишчи кучи ва техникасига, шунингдек, Серебрянский ўрмон хўжалигига зарба берган.
Украина Қуролли кучлари 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, танк, М113 бронетранспортёри, бешта автомобиль ва бешта дала артиллерия қуроли, учта радиоэлектрон кураш станцияси ва ўқ-дорилар омборини йўқотган.
Ўтган суткада авиация, ҳужумчи дронлар, ракета кучлари ва артиллерия ҳарбий аэродромларга, дронлар сақланадиган ва уларнинг операторлари ўқитиладиган жойларга, Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар ва ёқилғи омборларига ҳамда 157 та ҳудудда душман қўшинларини вақтинча жойлаштириш пунктларига зарба берди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Москвада “Донбасс — Новороссия” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди