ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти лавозимига сайланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда ассоциация ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида ассоциация Сайлов кодекси ва Уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.
Баходир Курбанов избран президентом Ассоциации футбола Узбекистана
Ассоциация Уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Низомович Қурбонов номзоди илгари сурилди. Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
Баҳодир Қурбонов ўтган йилнинг ноябрь ойида ДХХ раиси лавозимини эгаллаганди.
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси бўлди