Тошкентдаги Мангу олов пойига гуллар қўйилди

Ватанпарварлик тадбири анъанавий тарзда “Биродарлар қабристонида” бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Мангу олов пойига гуллар қўйилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ватанпарварлик тадбири анъанавий тарзда “Биродарлар қабристонида” бўлиб ўтди. Тадбир 23 февраль - Россия ва қатор МДҲ мамлакатларида нишонланадиган Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди.
Маросимда Россия элчиси Олег Мальгинов, Беларусь элчиси Александр Огородников, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ҳиндистон элчихоналарининг Ўзбекистондаги мудофаа атташелари, дипломатик корпус ходимлари, Россотрудничество вакиллари, савдо вакиллари, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик иштирок этди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Иштирокчилари нацизмни тор-мор этган совет аскарларининг жасоратини ҳурмат бажо келтиришди. Ҳарбий шон-шуҳрат хотирасига 23 февраль куни Россия ва МДҲнинг айрим давлатларида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланади.
Тафсилотлар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Ўзбекистон уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 10 минг доллардан пул мукофоти беради