Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон “яшил” энергетика соҳасида шерик бўлди

Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида “яшил” энергия бўйича келишув тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2024 йил 13 ноябрда Бокуда имзоланган “Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим”ни тасдиқлади, деб ёзмоқда Sputnik Озарбайжон.
Лойиҳа қиймати 3,5 миллиард еврони ташкил этади.
2023 йил ноябрь ойида Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ташаббус доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди ва 2024 йил май ойида Европани яшил энергия билан таъминлаш учун энергия тизимларини бирлаштириш ва Каспий денгизи туби бўйлаб юқори волтли кабел ётқизиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга киришишди.
Қозоғистон ва Ўзбекистондаги қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси Озарбайжонга етказилиши, у ердан Грузия ва Қора денгиз орқали Европага экспорт қилиниши режалаштирилган. Асосий импортчилар Руминия ва Венгрия бўлади. Марказий Осиё давлатлари иштирокидаги лойиҳанинг тахминий қиймати ҳозирча ошкор этилмаган. Бироқ, унинг баъзи таркибий қисмлари учун прогнозлар аллақачон эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, ишларнинг биринчи босқичи жорий йилда бошланади ва Қора денгиз тубини денгиз тубида тадқиқ қилишни ўз ичига олади. Иккинчи босқичда ер усти электр тармоқларини модернизация қилиш, учинчи босқичда кабел линиялари ва трансформатор подстанцияларини қуриш кўзда тутилган.
Яшил энергия: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон етакчилари янги лойиҳага старт беришди