Яшил энергия: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон етакчилари янги лойиҳага старт беришди
15:03 13.11.2024 (янгиланди: 15:22 13.11.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана, Азербайджана и Казахстана дали старт проекту развития и передачи "зеленой" энергии
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида битим имзоланди.
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт беришди, дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана, Азербайджана и Казахстана дали старт проекту развития и передачи "зеленой" энергии
Лидеры Узбекистана, Азербайджана и Казахстана дали старт проекту развития и передачи "зеленой" энергии
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.
“Узатиладиган энергия бу шамол ва қуёш энергияси бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади ҳамда иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради. Шундай қилиб, биз Париж келишуви доирасида иқлимни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Айтилишича, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилади, энергетика инфратузилмаси ривожланади, технологик ва ишбилармонлик алоқалари кенгаяди. Энг муҳими, аҳоли турмуш даражаси ошади.
Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш, жумладан, қўшма корхона ташкил этиш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш ва бошқа тартиб-таомилларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон қайта тикланувчи энергиянинг катта захираларига эга бўлиб, глобал энергетик ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди. Ўзбекистонда ҳар йили 2 гигаваттга яқин қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилмоқда. Бундан ташқари, жорий йил охиригача тармоққа қўшимча 2,6 гигаватт қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватлари ва 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари уланади.
2030 йилга келиб қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 40 фоизга етказиш, шунингдек, 4,2 гигаваттлик энергия сақлаш тизимларини яратиш режалаштирилган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари кўплаб масалаларда, жумладан, "яшил" энергетикани ривожлантиришда ҳам бир вақтда ҳаракат қилмоқда.
“Биз мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаяпмиз ва яшил энергия соҳасида фаол ҳамкорлик қиламиз. Биз имзолаган бугунги шартнома Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари ўртасида ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади, деб ҳам айтган бўлардим. Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабели қурилиши нафақат уч давлатимиз ўртасидаги ҳамкорлик, балки кенг кўламдаги ҳамкорликдир”, — деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.
© Официальный сайт президента Азербайджанской республикиВ Баку состоялась трехсторонняя встреча президентов Азербайджана, Казахстана и Узбекистана
В Баку состоялась трехсторонняя встреча президентов Азербайджана, Казахстана и Узбекистана
© Официальный сайт президента Азербайджанской республики
“Стратегик шериклик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини ривожлантиришда уч томонлама ҳамкорликнинг муҳим босқичидир. Ҳужжат давлатларимиз энергетика тизимларини интеграциялашуви, шунингдек, Европа ва бошқа бозорларга экологик тоза энергия етказиб бериш бўйича ишончли йўлакларни яратиш учун янги имкониятлар очади”, — деди Қозоғистон перзиеднти Қасим-Жомарт Тоқаев.
© Официальный сайт президента Азербайджанской республикиВ Баку состоялась трехсторонняя встреча президентов Азербайджана, Казахстана и Узбекистана
В Баку состоялась трехсторонняя встреча президентов Азербайджана, Казахстана и Узбекистана
© Официальный сайт президента Азербайджанской республики
Шунингдек, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон ва Саудия Арабистони энергетика вазирлари яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Ижроия дастурини имзолади.