ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия ва АҚШ расмийлари Ар-Риёдда бўлиб ўтган музокараларида Украина можаросини тўхтатиш ва икки томонлама ҳамкорликни тиклаш бўйича бир қатор дастлабки келишувларга эришишди.
Хусусан, ️Украинада тинчлик ўрнатишни уч босқичда амалга ошириш таклиф қилинди: ўт очишни тўхтатиш, Украинада сайловлар ўтказиш ва сўнгра якуний келишув имзоланиши, деб хабар қилди АҚШ расмийлари музокаралар якуни бўйича.
Ш️унингдек, иккала томон ҳам Украинадаги можарога чек қўйиш узоқ муддатли, барқарор ва барча томон учун мақбул бўлиши кераклиги ҳақида келишиб олди.
️Можародан сўнг АҚШ ва Россия иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилдилар, хусусан, ўзаро сармоялар ва энергия ташувчилар нархларини белгилаш борасида.
"Можарога барҳам бериш учун ҳар томон ён бериши керак. Вақти келиб Европа Иттифоқи ҳам музокаралар столига ўтириши керак, чунки у Россияга қарши санкциялар киритган", - деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио.
Ар-Риёдда 18 февраль куни бўлиб ўтган Россия — АҚШ музокаралари сўнгги уч йил давомида содир бўлган биринчи жиддий музокаралар бўлди. Унда Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этди. АҚШ томонидан давлат котиби Марко Рубио, президентнинг хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолтц ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стивен Уиткофф иштирок этди.