Лавровнинг Россия ва АҚШ музокаралари якуни бўйича матбуот билан мулоқоти — видео

Oбуна бўлиш
Ар-Риёддаги Россия-Америка музокаралари якунланди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ар-Риёдда бўлиб ўтган Россия ва АҚШ музокаралари якуни бўйича матбуот билан мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда Россия ТИВ раҳбари қуйидаги асосий фикрларни билдирди:
АҚШ вакиллари билан суҳбат жуда фойдали бўлди;
Америка томони Москва позициясини яхшироқ тинглашни бошлади, дейишга асос бор;
Россия ва АҚШ геосиёсий ва иқтисодий масалаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун ҳамма нарсани қилиш керак деган фикрга келишди;
Москва ва Вашингтон яқин келажакда элчиларни тайинлаш ва элчихоналар фаолиятидаги муаммоларни ҳал қилишга келишиб олди;
Украинада тинчлик ўрнатиш ҳақида келишувга эришилди ва музокарачилар тайинланди, Россия ва АҚШ Украина бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказади;
Россия АҚШга НАТО қўшинларининг Украинада бўлишини қабул қилиб бўлмаслигини тушунтирди;
Икки давлат орасида ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик учун тўсиқларни олиб ташлашга келишиб олдик.
Бугун Россия ва АҚШ музокаралари бўлиб ўтди. Россия томонидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этди. АҚШ делегацияси таркибида давлат котиби Марко Рубио, президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц ва АҚШ етакчисининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф бор.
Учрашув тахминан 4,5 соат давом этди.
Янгиликлар лентаси
0