ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Каспий бешлиги мамлакатларига Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан яқинлашишнинг афзалликларини кўриб чиқишни таклиф қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Минтақада иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига Эроннинг ЕОИИга кузатувчи давлат сифатида қўшилиши ёрдам бермоқда. Каспий бешлигининг бошқа аъзоларини ЕОИИ билан яқинлашишнинг афзалликлари ҳақида ўйлашга таклиф қиламан”, — деди Оверчук Теҳрондаги учинчи Каспий иқтисодий форумида.
Ҳозирда ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради. Молдова, Ўзбекистон, Куба ва Эрон кузатувчи давлатлардир. Каспий бешлигига Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон киради.