Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Курск вилоятидаги Свердликовони озод қилди

Мудофаа вазирлиги: Россия қўшинлари бир кун ичида Украина Қуролли кучларининг учта ҳужумини қайтарди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. “Шимол” ҳарбий гуруҳи бўлинмалари Курск вилоятидаги Свердликовони озод қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Шимол кучлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум амалиётлари давомида Свердликово аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россия қўшинлари бир кун ичида Украина Қуролли кучларининг учта ҳужумини қайтарганини қўшимча қилди.
Сўнгги маълумотларига кўра, Курск вилояти ҳудудидаги ҳарбий амалиётлар даврида Украина Қуролли кучлари 61310 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 369 та танкни йўқотган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия бир кечада Украинанинг 40 та дронини йўқ қилди