Ўзбекистонда Россия маданияти кунларига тайёргарлик бошланди

"Россия маданият кунлари"ни юқори савияда ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия 2025 йилда республикада Россия маданияти кунларини ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлади, дея хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Россия маданияти кунларига тайёргарлик кўриш масаласи вазирликнинг халқаро ҳамкорлик ва рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи Сарварбек Фозилжонов ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Алла Наниева ўртасидаги икки томонлама учрашувда кўриб чиқилди.
“Учрашувда икки томонлама маданий ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар, хусусан, 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган "Россия маданият кунлари"га пухта тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Владивостокдаги хоккей ўйинида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилади
Назарбеков: Россия ва Ўзбекистон маданият соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарди