Владивостокдаги хоккей ўйинида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВиды Владивостока и бухты Золотой Рог с пилона вантового моста/
Виды Владивостока и бухты Золотой Рог с пилона вантового моста/ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси “Fetisov Arena”да палов тайёрлайди.
TOШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Владивостокда бўлиб ўтадиган хоккей ўйинида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилади, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Бугун Туризм қўмитаси делегацияси Россиянинг Владивосток шаҳрида “Адмирал” ва “Автомобилист” хоккей жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлисларга Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналари билан танишиш учун ноёб имконият тақдим этади.
“Россияда Ўзбекистон туризми йили муносабати билан ташкил этилган тадбир доирасида меҳмонлар Шарқ меҳмондўстлигининг бетакрор муҳитига шўнғишлари мумкин бўлади. “Fetisov Arena”га киришда ҳақиқий ошхона ташкил этилади, у ерда ҳар бир киши Ўзбекистоннинг миллий таоми - паловнинг тайёрланиш жараёнини гувоҳи бўлиши ва, албатта, уни татиб кўриши мумкин бўлади”, — дейилган хабарда.
Айтилишича, делегация мамлакат маданияти ва анъаналарини яхшироқ тушуниш имконини берувчи кўплаб тадбирларни тайёрлади.
“Ахборот стендлари Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида маълумот беради, шунингдек, ташриф буюрувчилар эсдалик совғаларини олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, барча хоҳловчилар омадни синаб кўришлари ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олишлари мумкин”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Қайд этилишича, лойиҳа Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0