Мирзиёев Кувайтга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Кувайтда расмий ташриф билан 17-18 февраль кунлари бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кувайтга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, бир қатор ишбилармонлик ва маданият тадбирлари бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.

Бўлажак саммит кун тартибида Ўзбекистон-Кувайт дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, савдо, инновациялар, инвестиция ва молия, "яшил" энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, инфратузилма, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олиши кўзда тутилган.
Маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини кенгайтириш масалалари, шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт етакчилари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқишади. Музокаралар якунида қатор қўшма ҳужжатлар ва битимлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилиши мумкин