Масжидул Ҳаром ҳудудида биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

Ресторан 450 нафар меҳмонга мўлжалланган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром ҳудудида биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Айтилишича, машҳур "The Clock Tower" мажмуасининг 3-қаватида жойлашган мазкур муассаса аллақачон зиёратчилар ва дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонлар орасида машҳур масканга айланди.
Мазкур лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Жиддадаги бош консулхонаси фаол иштирок этди.
“450 нафар меҳмонга мўлжалланган ресторан мижозларга Ўзбекистоннинг бой гастрономик мероси билан яқиндан танишиш ва миллий ўзбек таомларини таклиф этади. Ресторан ўзининг қулай жойлашуви, яратилган дўстона муҳит ва юқори даражали хизмат туфайли нафақат ўзбекистонлик зиёратчилар, балки бошқа мамлакатлар вакилларининг ҳам эътиборини тортмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ресторан миллий ўзбек таомлари таклиф қилиш билан бирга, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишда ҳам муҳим ўрин тутади.
“Палов, сомса, шўрва, манти ва бошқа миллий таомларимизни ўз ичига олган рестораннинг бой менюси Ўзбекистон ва бутун дунёдан келган зиёратчилар ўртасида ўзига хос гастрономик кўприкка айланади”, — дейилган хабарда.
Умра зиёрати учун лицензия олишнинг талаб ва шартлари эълон қилинди