ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Исроил урушдан кейин ҲАМАС ёки Фаластин миллий маъмуриятининг Ғазо секторини бошқаришига рухсат бермайди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Мен ваъда қилганимдек, Ғазодаги урушнинг эртасига ҳам ҲАМАС ҳам, Фаластин маъмурияти ҳам бўлмайди. Мен АҚШ президенти Дональд Трампнинг яна бир Ғазо яратиш режасига содиқман”, — деди у.